Opta superkompyuteri MYUнинг Чемпионлар лигасига чиқиш имконини айтди

Майкл Каррик бошчилигидаги илк икки учрашувда ғалаба қозонган «Манчестер Юнайтед» АПЛ жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. «Қизил иблислар» бу орада энг кучли рақибларни ҳам таслим этди: «Манчестер Сити» 2:0, «Арсенал» эса 3:2 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta суперкомпютери ҳисоб-китобларига кўра, мавсум якунида «MYU»нинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси бериладиган ўринлар зонасига кириш эҳтимоли ҳозир 21,7%ни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳали ҳам «Челси» ва «Ливерпул»никидан паст, шунингдек, очколар бўйича анча олдинда кетаётган «Астон Вилла», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ҳам фаворитлар қаторида турибди.
24-тур доирасида Каррик жамоаси ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилади. Учрашув келаси якшанба, 1-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!