date

«Аугсбург» мухлислари Кейн устидан ҳазил қилди

«Аугсбург» мухлислари Кейн устидан ҳазил қилди

Германиянинг «Аугсбург» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария» клубини мағлуб этиб, рақибига мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этди. Бу натижа мезбонлар ишқибозлари учун катта қувонч бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин «Аугсбург» мухлислари инглиз ҳужумчиси Гарри Кейннинг омадсиз ўйини устидан енгил-мутоийба қила бошлади. Кейн ҳужумда кутилган даражада кўрина олмади ва ижтимоий тармоқлардаги суҳбатларда ҳазил учун «қаҳрамон»га айланди.

Хусусан, мухлислар чатларидан бирида шундай диалог бўлгани айтилмоқда: бири дўстидан «Қачон келасиз?» деб сўраган. Бошқаси эса «Ўзимни дарвоза олдида ўша йигитдек ҳис қиляпман, умуман зўр эмасман», дея Кейн сурати билан жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аугсбург» мухлислари Кейн устидан ҳазил қилди