Фрайбург Кёлнни мағлуб этди, автогол ва пенальти бекор кетди

Спорт1 дақиқа ўқиш267
Фрайбург Кёлнни мағлуб этди, автогол ва пенальти бекор кетди

Бундеслиганинг 19-турида “Фрайбург” ва “Кёлн” иштирокидаги учрашув воқеаларга бой тарзда ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳисобни “Кёлн” очди: Макс Розенфельдер тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Бироқ “Фрайбург” дарҳол жавоб қайтарди — 11-дақиқада Юито Судзуки ҳужумни кескинлаштириб, Дерри Шерхантга узатма берди ва у дарвозабон устидан ошириб уриб, ҳисобни тенглаштирди.

44-дақиқада мезбонлар олдинга чиқиб олди: Матиас Гинтер узатган тўпни Игор Матанович якунлаб, “Фрайбург”ни 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ўрталарида “Кёлн” дарвозасига пенальти белгиланди — Алессио Кастро-Монтес қўл билан ўйнагани қайд этилди. Аммо Матанович 11 метрдан гол ура олмади: дарвозабон унинг зарбасини қайтариб, тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди.

Ғалаба “Фрайбург”ни турнир жадвалида 7-ўринга кўтарди, “Кёлн” эса 10-поғонада қолди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?