date

АПЛнинг икки клуби ва «Милан» Влаховични истамоқда

АПЛнинг икки клуби ва «Милан» Влаховични истамоқда

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Душан Влахович январдаги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Team Talk нашри журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, сербиявий форвардга бир нечта жамоа қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенҳэм» клублари, шунингдек, Италиянинг «Милан» жамоаси Влаховични таркибига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Англияда давом эттириш ғоясига ижобий қарайотгани айтилмоқда.

Жорий мавсум А Серияда Душан 13 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Унинг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2025/2026-йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг икки клуби ва «Милан» Влаховични истамоқда