“Челси” 17 ёшли ҳимоячини таркибига қўшиб олди

Лондоннинг “Челси” клуби 17 ёшли қанот ҳимоячиси Йиса Алао билан меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Трансфер ҳақида “кўклар”нинг расмий сайтида хабар берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алао Чемпионшипда иштирок этувчи “Шеффилд Уэнсдей”дан сотиб олинди. Британия ОАВ маълумотига кўра, бонуслар билан бирга келишув “Челси”га 1,1 млн евро га тушган. Футболчи билан 2,5 йиллик контракт имзоланган.
Аввалроқ Алао “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль”нинг ҳам эътиборида бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Шеффилд Уэнсдей”нинг асосий жамоасида қанот ҳимоячиси 5 та учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб чиқа олмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг