«Манчестер Сити» Оскар Бобб учун 40 млн евро сўрамоқда

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Оскар Бобб қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Манчестер Сити»ни тарк этиб, «Фулҳэм»га ўтиши мумкин. Инсайдер Фабритсио Романонинг ёзишича, 22 ёшли футболчи бўйича музокаралар якуний босқичга яқинлашган ва гаплашувлар ҳам клублар ўртасида, ҳам Боббнинг ўзи билан олиб борилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Манчестер Сити» футболчи учун 35 миллион фунт (тахминан 40 миллион евро) талаб қилмоқда. Томонлар ижарани эмас, тўлиқ трансферни кўзламоқда.
Айни пайтда «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг «Арсенал»дан ортда қолиши 4 очкони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг