Амброзини Фюллкругнинг голга чанқоқлигини юқори баҳолади

“Милан”нинг собиқ футболчиси Массимо Амброзини клубнинг янги ҳужумчиси, германиялик Никлас Фюллкруг ҳақида илиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, форвард гол уришга бўлган иштиёқи билан ажралиб туради ва бу “ижобий маънодаги берилиб кетиш”дир. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Амброзини “Милан”га жарима майдонида голни “ҳис қиладиган”, майдонда фақат гол ҳақида ўйлайдиган футболчи зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Сантьяго Хименес бу ролни тўлиқ бажара олмади, Фюллкруг эса айнан шундай типдаги ҳужумчилардан, дея pianetamilan.it манбаси келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Фюллкруг аввалроқ Англиянинг “Вест Ҳем” клубида кутилган даражада ўйин кўрсата олмаганди. Ҳозир эса “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг