
Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда БААнинг "Ал-Аҳли" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "темирйўлчилар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 20-сониясидаёқ ҳисоб очилди. Бикмаевнинг чап қанотдан кўтарган тўпини Саламат Қуттибоев боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 57-дақиқада бўлса, тиниб-тинчимас Бикмаевнинг ўзи бирга-бир вазиятда иккинчи голни урди.
Шу тариқа "Локо" жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур
"Локомотив" - "Ал-Аҳли" — 2:0
Голлар: СаламатҚуттибоев (1), Марат Бикмаев (57)
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Шуҳрат Муҳаммадиев, Кахи Махарадзе, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов, Саламат Қуттибоев, Марат Бикмаев.
"Ал-Аҳли": Мажид Носир, Салмин Ҳамиз, Асамоа Гиян, Ҳабиб ал-Фардан, Волид Аббос, Эвертон Риберо, Ҳамиз Исмоил, Муҳаммад Себил, Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан, Макете Диоп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар