date

Заҳарян жароҳатдан сўнг қачон майдонга қайтади

Заҳарян жароҳатдан сўнг қачон майдонга қайтади

«Реал Соседад» ярим ҳимоячиси Арсен Заҳаряннинг ишлари билан шуғулланувчи агент Геннадий Голубин футболчининг тикланиш жараёни ва қайтиш муддати ҳақида маълумот берди. Россиялик футболчи аввалроқ жароҳати сабаб Испания чемпионатидаги икки учрашувни ўтказиб юборганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, жамоа бугун дам олади, эртадан бошлаб эса Заҳарян ҳеч қандай чекловларсиз умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади. Бу ҳақда «Матч ТВ» хабар берди.

Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

«Реал Соседад» навбатдаги учрашувини 1 февраль куни Билбао «Атлетик»ига қарши ўтказади. Ла Лиганинг 22-тур беллашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Заҳарян жароҳатдан сўнг қачон майдонга қайтади