Симеоне «Атлетико» учун янги ярим ҳимоячини танлади

Мадриднинг «Атлетико» клуби Италия А Сериясида «Аталанта» сафида тўп тепаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсонни таркибга қўшиб олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, ушбу ҳафта эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Эдерсонни жамоага олиб келиш ташаббуси «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне томонидан илгари сурилган. 26 ёшли футболчининг бозор баҳоси 40 миллион евроға тенг.
Эдерсон 2022 йил ёзидан бери Бергамодаги жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг «Аталанта» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунга қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда А Серияда бразилиялик ярим ҳимоячи 18 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!