Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Локомотив” ва “Ал-Аҳли” ўйини ўз якунига етди. Унда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 20-сониясидаёқ Саламат Қуттибоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда “Ал-Аҳли”да ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлганди, аммо ҳисоб ўзгармади ва жамоалар танаффусга “Локомотив”нинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “темирйўлчилар” 57-дақиқада келиб ҳисобни яна битта тўпга оширди. Сардор Мирзаев аниқ тўп узатмаси билан Марат Бикмаевни қулай вазиятга олиб чиқди ва Марат эса мўлжалда адашмади – 2:0.
Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва “Локомотив” ОЧЛ–2017 турниридаги дастлабки 3 очкосига эга бўлди.
ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 2-тур
“Локомотив” – “Ал-Аҳли” 2:0
Голлар: Қуттибоев (1), Бикмаев (57)
Огоҳлантириш: Саид Аҳмад Адбулла (75)
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Саламат Қуттибоев (Қувондиқ Рўзиев, 87), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Шухрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Шерзод Файзиев, 90), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо, 72).
“Ал-Аҳли”: Ҳамис Салмин, Асамоа Гьян (Саид Жассим Ҳасан, 25), Ал Фардан, Волид Аббос, Эвертон Рибейро, Ҳамис Исмоил, Мажид Носир, Муҳаммад Себил (Абдулазиз Ҳусайн Ҳаикал, 46), Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан (Саид Аҳмад Абдулла, 73), Макете Диоп. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади