date

«Барселона» Кейн бўйича сўров юборди, жавоб эса салбий бўлди

«Барселона» Кейн бўйича сўров юборди, жавоб эса салбий бўлди

«Барселона» жорий ойда Гарри Кейн бўйича норасмий тарзда қизиқиш билдириб, ҳужумчининг яқин атрофи билан боғланди. Каталонияликлар ёзги трансфер эҳтимолини баҳоламоқчи бўлган, бироқ футболчининг вакиллари бу вариантни рад этди, деб ёзади The Touchline. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ «Бавария» спорт директори Макс Эберл Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумот берганди.

ОАВдаги хабарларга кўра, 32 ёшли англиялик форвард Мюнхен клуби билан келишувини 2027/2028 мавсуми охиригача ёки ҳатто 2028/2029 мавсуми якунигача узайтириши мумкин.

Transfermarkt портали Гарри Кейннинг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Кейн бўйича сўров юборди, жавоб эса салбий бўлди