date

Ди Мария Аргентина ва Испанияни дунёнинг энг кучлиси деди

Ди Мария Аргентина ва Испанияни дунёнинг энг кучлиси деди

Орадан икки ой ўтиб, 27 март куни Аргентина ва Испания терма жамоалари Финалиссимада майдонга тушади. Ушбу беллашувда Америка Кубоги амалдаги ғолиби ҳамда Европа чемпиони кубок учун курашади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Анхел ди Мария бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, бу тўқнашув дунëдаги энг кучли икки терма жамоани бир саҳнага олиб чиқади.

“Булар дунëдаги икки энг яхши терма жамоа. Умид қиламанки, Аргентина ғалаба қозонади. Ўйин томошабоп бўлади, чунки жамоаларнинг ритми ва ўйинга қараши ўхшаш. Бу ҳақиқий тўп назорати учун кураш бўлади, негакы иккаласи ҳам деярли бир хил услубда ўйнайди”, — деди ди Мария AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Финалиссимада Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашувда ди Мария ҳам гол муаллифларидан бири бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентина ва Испанияни дунёнинг энг кучлиси деди