Болгариянинг Варна шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш спортчилар муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, турнирда Ўзбекистон, Болгария, Руминия, Молдова, Россия, Грузия, Япония, Венгрия, Хорватия, Испания, АҚШ ва Украина терма жамоалари қатнашган.
Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда Ислом Баҳромов, Мирзобек Раҳматов ва Жалғас Бердимуродов барча рақибини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади. М.Раҳматов, шунингдек, ёш полвонлар орасида “Энг яхши техника соҳиби” номинациясида ғолиб бўлди. Тўрабек Тиркашев ва Фазлиддин Намозов бронза медаль билан тақдирланди.
Эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувларда Рустам Жўраев ва Баҳодир Аслонов ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Рамазон Ибодов, Муҳаммадали Мухторов ва Ҳасанбой Раҳимов эса учинчи ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди