Киву Дортмундда «Боруссия» билан ўйин олдидан «Интер» имконини баҳолади

Милан «Интер»и бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши бўладиган учрашув арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашув чоршанба куни «асаларилар» майдонида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Кивунунг таъкидлашича, Дортмунддаги стадионда ўйнаш ҳар доим қийин, чунки «Боруссия» мухлислар атмосферасидан куч олади. Мураббий Кович қўл остида рақиб аниқ режа билан ҳаракат қилаётгани, кўпроқ назоратга таянган ўйин кўрсатаётгани, қарши ҳужумларда хавфли экани ва ҳужум чизиғида яхши ҳаракатланишини алоҳида қайд этди.
Шу билан бирга, Киву ҳар бир жамоада бўлгани каби дортмундликларда ҳам камчиликлар борлигини, бироқ улар бу жиҳатлар устида ишлаётганини айтди.
Турнир жадвалида «Интер» 12 очко билан 14-ўринда бормоқда, «Боруссия» эса 11 очко билан 16-поғонада.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!