date

Розенёр Лавия келажакда жаҳон даражасига чиқишини айтди

Розенёр Лавия келажакда жаҳон даражасига чиқишини айтди

«Челси» бош мураббийи Лиам Розенёр ярим ҳимоячи Ромео Лавиянинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бельгиялик футболчи жароҳатлар туфайли мунтазам равишда сафдан чиқиб қолмоқда. 22 ёшли хавбек яқинда навбатдаги шикастини даволади, бироқ ҳозирча майдонга қайтганича йўқ.

«Лавия жуда зўр ўйинчи. Унда жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячига айланиш салоҳияти бор. У ҳали тикланишнинг бир неча босқичидан ўтиши керак, аммо уни машғулотларда кўриб турганимдан хурсандман. Биз Ромеонинг ҳолатини диққат билан назорат қилишимиз лозим», — дея Розенёр сўзларини журналист Фабритсио Романо келтирди.

Жорий мавсумда Лавия «Челси» таркибида 7 та учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб чиқмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Розенёр Лавия келажакда жаҳон даражасига чиқишини айтди