date

Дани Олмо «Барселона»да Фермин билан рақобат ҳақида гапирди

Дани Олмо «Барселона»да Фермин билан рақобат ҳақида гапирди

«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Олмо асосий таркиб учун Фермин Лопес билан кечаётган кураш борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги ҳафталарда ҳар икки футболчи ҳам юқори савияда ўйин кўрсатаётгани сабабли бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик учун кимга кўпроқ ишонч билдириш масаласи осон эмас.

Олмонинг айтишича, улар гўёки битта позиция учун рақобатлашаётгандек кўринса-да, бу жамоа ичида ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Аксинча, сўнгги пайтларда Олмо ва Фермин майдонда бирга кўпроқ пайдо бўлаётганини таъкидлади. «Биз бирга ўйнашга 100% мос эканимизни исботладик. У билан ўйин вақтини бўлишиб олаётганимдан хурсандман», — деди Олмо Managing Barca нашрига.

27 ёшли испаниялик футболчи охирги икки учрашувда 2 та гол уриб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дани Олмо «Барселона»да Фермин билан рақобат ҳақида гапирди