Дани Олмо Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишига муносабат билдирди

“Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Олмо Дро Фернандеснинг франсузнинг “ПСЖ” клубига ўтиб кетгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Олмо футболчининг қарорига турлича омиллар таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади: “Ҳар кимнинг ўз сабаби бор. Ўша пайтда менинг ҳам ўз сабабларим бўлган, Дрода эса ўзиники. Якунда бу жуда ачинарли, чунки клуб унга катта умид боғлаганди. У аллақачон жамоа машғулотлари ва ўйинларида қатнашиб келаётганди. Биз унга фақат омад тилаймиз”, — дея Олмонинг сўзларини Barca Universal келтиради.
18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.
26 январ куни Фернандес “Барселона”дан “ПСЖ”га кўчиб ўтди ва парижликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!