date

«Челси» ҳимоячиси Дисаси икки клуб диққат марказида

«Челси» ҳимоячиси Дисаси икки клуб диққат марказида

Лондоннинг «Челси» клуби марказий ҳимоячиси Аксел Дисаси қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. 27 ёшли француз футболчисига бирданига икки клуб қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Британиялик инсайдер Бен Жейкобс хабарига кўра, Дисаси «Вест Ҳем» радарига тушган. «Молотбойчилар» аллақачон «Челси» раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган.

Италияда ҳам ҳимоячига талаб бор: журналист Жанлука ди Марсио маълумотига кўра, Дисаси «Фиорентина» учун мудофаа чизиғини кучайтиришдаги устувор вариантлардан бири ҳисобланади.

Дисаси жорий мавсумда атиги учта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» ҳимоячиси Дисаси икки клуб диққат марказида