date

Александр Глеб «Барселона»ни Чемпионлар лигасининг фаворити деб айтди

Александр Глеб «Барселона»ни Чемпионлар лигасининг фаворити деб айтди

Аввал «Барселона» сафида тўп сурган белоруслик собиқ футболчи Александр Глеб каталонияликларнинг жорий Чемпионлар лигасидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг таъкидлашича, «Барселона» одатда ҳимояда муаммоларга дуч келади, бироқ жамоа ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғидаги кучи эвазига натижани ўз фойдасига оғдира олади. У клубни ҳануз Чемпионлар лигасида ғалаба учун асосий даъвогарлардан бири деб ҳисоблайди.

Ҳозирда Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда ва 13 очко жамғарган.

Бугун, 28-январ куни «кўк-анорранглилар» ўз майдонида «Копенгаген»ни қабул қилади. Умумий босқичнинг 8-тур учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Глеб «Барселона»ни Чемпионлар лигасининг фаворити деб айтди