Николас Пас «Комо»даги ўйинларга эътибор қаратганини айтди

Николас Пас ҳозир барча диққатини «Комо» сафидаги ўйинларга қаратганини ва жамоа билан турнир жадвалида имкон қадар юқорига кўтарилишни мақсад қилганини айтди. У Альваро Мората каби тажрибали футболчи билан бирга ўйнаш катта завқ эканини, ҳужумчининг тажрибаси «Комо» учун муҳимлигини таъкидлади. Пас Мадриднинг «Реал»ига қайтадими ёки «Комо»да қоладими, ҳозирча аниқ қарорга келмаган.
Италиянинг «Como» клуби ярим ҳимоячиси Николас Пас жамоадоши Алваро Мората ҳақида фикр билдирди ва унинг Мадриднинг «Real»ига қайтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паснинг таъкидлашича, Мората каби тажрибали футболчи билан бир жамоада ўйнаш катта завқ. У ҳужумчининг бой тажрибаси ва ёрқин фаолияти «Como» учун муҳим эканини, жамоа эса Моратага ёрдам бериб, унинг билим ва кўникмаларидан имкони қадар кўпроқ ўрганишга интилаётганини қайд этди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи келажаги борасида аниқ қарорга келмаганини яширмади: у Мадридга қайтадими ёки «Como»да қоладими — ҳозирча номаълум. Пас ҳозир барча диққатини айнан «Como» сафидаги ўйинларга қаратганини, мақсад эса ҳар бир учрашувдаги қийинчиликларни енгиб ўтиб, турнир жадвалида имкони қадар юқорига кўтарилиш эканини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Николас Пас 2024 йил август ойидан бери «Como» сафида тўп сурмоқда. У «Real»дан 6 миллион евро эвазига трансфер қилинган, амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.






























Изоҳлар 0
…