date

«Наполи» ва «Челси» Чемпионлар лигаси учун таркибларни эълон қилди

«Наполи» ва «Челси» Чемпионлар лигаси учун таркибларни эълон қилди

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-турида «Наполи» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади. Учрашув олдидан жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте қуйидаги футболчиларга ишонч билдирди: Мерет, Ди Лоренсо, Буонджорно, Жезуз, Спинаццола, Оливера, Лоботка, Элмас, Вергара, Мактоминай, Хойлунн.

«Челси» устози Лиам Росеннор эса майдонга Санчес, Жеймс, Гюсто, Фофана, Кукуреля, Кайседо, Сантос, Фернандес, Эстевао, Нету ва Жоао Педрони туширади.

«Наполи» — «Челси» баҳси 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Неаполдаги ўйинни LiveResult портали орқали матнли трансляцияда кузатиш мумкин.

Лондон клуби аллақачон плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган, бироқ умумий жадвалда кучли саккизликда қолишни мақсад қилган. «Наполи» эса ҳозирча 25-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» ва «Челси» Чемпионлар лигаси учун таркибларни эълон қилди