date

Мостовой Захарян Россияга қайтиши мумкинлигини айтди

Мостовой Захарян Россияга қайтиши мумкинлигини айтди

Россия футболининг таниқли собиқ вакили Александр Мостовой Испанияда жароҳатлар тез-тез безовта қилаётган Арсен Захарян ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи аввало ўз вазиятини тўғри таҳлил қилиб олиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовойнинг айтишича, жароҳатлар бўлмаганида Захарян мунтазам майдонга тушарди. У бу ҳолатда фожеа йўқлигини, футболчининг ҳали олдинда бутун фаолияти борлигини урғулади. Агар "Реал Сосьедад"да ишлар юришмаса, Захарян ҳар доим Россияга қайтиш имконига эга эканини ҳам қўшимча қилди.

Шунингдек, Мостовой 30 ёшда бундай вазият анча жиддий муаммо бўлишини, аммо 22 ёшда ҳали хавотирга ўрин йўқлигини қайд этди.

Аввалроқ "Реал Сосьедад" вакиллари Захарян умумий гуруҳдаги машғулотларга жума куни қайтиши мумкинлигини маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой Захарян Россияга қайтиши мумкинлигини айтди