date

Леон Горецка мавсум якунида «Бавария»ни тарк этишини билдирди

Леон Горецка мавсум якунида «Бавария»ни тарк этишини билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка жорий мавсум тугагач жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, бошқа клублардан қизиқиш бўлишига қарамай, у мавсум охиригача «Бавария»да қолишга қарор қилган. Шундан сўнг эса шартномаси якунланиши билан эркин агент сифатида клуб билан хайрлашади.

«Клуб билан конструктив суҳбатлардан кейин биз бу ёзда бирга ўтган муваффақиятли давримиз якунига етишини белгиладик. Ҳозир янги саҳифани очиш учун энг тўғри пайт», — дея ёзди Горецка ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Горецка 2018 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суради. Бу мавсум 30 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 28 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леон Горецка мавсум якунида «Бавария»ни тарк этишини билдирди