«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунига етгач, Лондоннинг «Арсенал» клубини бошқаришни режалаштирмоқда.
Calciomercato нашри берган хабарга кўра, 49 ёшли италиялик мутахассис бу ҳақда ўзининг яқин дўстларига маълум қилган.
Аллегри «Ювентус» раҳбарияти уни етарли даражада қўллаб-қувватламаётганидан норози бўлмоқда. Айниқса ҳимоячи Леонардо Бонуччи билан юзага келган вазиятда бу яққол сезилган. Эндиликда мураббий жамоани тарк этишни истамоқда.
Ўз навбатида туринликлар ҳам унинг ўрнига бошқа мураббий излаб, ҳозирча «Рома» билан шартномани узайтиришни истамаган Лучано Спаллетти номзодига тўхталиб туришибди. Аммо ҳозирча бунга «Ювентус» президенти Андреа Аньелли қарши бўлиб турибди. Сабаби, ўз вақтида Спаллетти «Зенит» бош мураббийлигини қабул қилиб олишдан аввал, туринликлар таклифини рад қилган ва бу Аньеллининг ҳамиятига текканди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди