
Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати 25 турида "Лас Палмас"ни ўз майдонида қабул қилди ва очко йўқотди.
Учрашувда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Аввалига ҳаммаси мадридликлар учун яхши бошланган эди. Иско 8 дақиқада гол уриб, "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо "Лас Палмас" таркибида Домингес 10 дақиқадаёқ жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида Гарет Бэйл майдондан четлатилгач, "Реал" оғир вазиятда қолди. 56 дақиқада Виера пеналтидан гол уриб, "Лас Палмас"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 59 дақиқада Боатенг устунликни яна оширди.
Фақат сўнгги дақиқаларда Криштиану Роналду пеналти ва ўйиндан гол ургани "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа мадридликлар Ла лигада иккинчи ўринга тушиб кетдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар