Баллак Биссекни «Бавария» сафида кўришни истайди

Янн Биссекнинг сўнгги ўйинлари кўплаб мутахассисларни ҳайратга солмоқда: ҳимоячи аллақачон Германия терма жамоасига ҳам жалб этила бошлади. Собиқ футболчи Михаэл Баллак фикрича, бу каби иқтидорни Мюнхеннинг «Бавария»си ҳам ўз сафига қўшишни хоҳлаши табиий. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баллак Биссекни таркибни янгилаш ва ёшартириш ҳақида ўйлаганда биринчи эсга тушадиган номлардан бири, деб ҳисоблайди. Унинг фикрлари fcinter1908.it нашри томонидан келтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Михаэл Баллак 2002–2006 йилларда «Бавария»да тўп сурган, фаолиятини эса 2012 йилда якунлаган. Биссек 2023 йилда Даниянинг «Орхус» клубидан «Интер»га кўчиб ўтган, футболчининг келиб чиқишида камерун илдизлари ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг