«Ан-Наср» мавсум якунида Роналдуни қўйиб юбориши мумкин

«Ан-Наср»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонини тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда The i Paper нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, лига 41 ёшли футболчига жорий мавсум якунлангач клубдан кетишга рухсат беришга тайёр. Таъкидланишича, португалиялик юлдуз ўрнига Саудия Арабистонига «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳамда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни олиб келиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду трансфер кампаниясидан норози бўлгани сабаб «Ан-Наср» сафида майдонга тушишдан бош тортганди. Португалиялик форвард жамоасининг сўнгги икки учрашувини ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг