date

Ираола «Астон Вилла» билан дурангдан кейин норози бўлди

Ираола «Астон Вилла» билан дурангдан кейин норози бўлди

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола Англия чемпионатининг 25-турида «Астон Вилла»га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ираоланинг айтишича, олинган бир очко ёмон эмас, бироқ майдондаги устунликни инобатга олганда бу натижа «Борнмут» учун етарли бўлмаган. Мутахассис жамоаси ўйинда яхшироқ кўрингани, аммо ғалабани қўлдан чиқарганини таъкидлади. Шунингдек, у танаффусда футболчиларга айнан шу руҳда давом этиш кераклигини айтганини ва гол уриш фақат вақт масаласи бўлганини қайд этди.

Мураббий рақиб дарвозабони Эмилиано Мартинесни ҳам алоҳида мақтади. Ираола Мартинес билан ҳар сафар тўқнаш келганда у жуда ишончли ўйнашини, уни мағлуб этиш қийинлигини айтди ва бу дарвозабон нега жаҳон чемпиони бўлганини ҳар ҳафта амалда кўрсатишини қўшимча қилди.

Турнир жадвалида «Борнмут» 34 очко билан 11-ўринда бормоқда. «Астон Вилла» эса 47 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ираола «Астон Вилла» билан дурангдан кейин норози бўлди