Аррасате «Барселона» одатдагидан бошқача ўйнаганини айтди

«Мальорка» бош мураббийи Ягоба Аррасате «Барселона»нинг ўйинида сезилган тактик ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «кўк-анорранглилар» ўз майдонида ғалабага эришди. Мезбонлар сафида Роберт Левандовски, Ламин Ямал ҳамда Марк Бернал гол муаллифи бўлди.
Матбуот анжуманида Аррасате «Барса» бу гал одатдагидан бошқача тузилмада ҳаракат қилганини таъкидлади: «Бугун “Барса” бошқача ўйнади. Одатда уларда икки таянч ярим ҳимоячи бўлади, бу сафар эса Касадо ягона таянч бўлиб қолди, Фермин ва Олмо эса юқорироққа кўтарилди. Педри билан қандай ўйнашарди — билмайман, аммо эҳтимол, бошқачароқ бўларди», — деди у.
23 турдан сўнг «Барселона» Ла Лига жадвалида 58 очко билан етакчилик қилмоқда. «Мальорка» эса 24 очко тўплаб, 15-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!