21:20 / 02.03.2017
5 645

ОЧЛ–2017 нинг истиқболли ёш футболчилари қаторидан Достонбек Ҳамдамов ҳам жой олди

ОЧЛ–2017 нинг истиқболли ёш футболчилари қаторидан Достонбек Ҳамдамов  ҳам жой олди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида ёрқин ўйини билан ажралиб туриши ҳамда жамоаси муваффақиятига ҳисса қўшиши кутилаётган 23 ёшгача бўлган 23 нафар истеъдодли футболчини эътироф этди.

Улар орасида Ўзбекистон U-20 ва U-23 терма жамоаларида тўп сурган, 2015 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси, айни вақтда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби аъзоси Достонбек Ҳамдамов ҳам бор.

Брэндон Борельо
Клуби: “Брисбен Роар” (Австралия)
Ёши: 21

Австралиялик футболчи ОЧЛ турнирида ўз дебютини 2015 йилда ўтказган ва иккита гол уришга муваффақ бўлганди. Бу йилги мусобақада ҳам Брэндон Борельо учун ўзгача бўлиши кутилмоқда.

Наомичи Уида
Клуби: “Кашима Антлерс” (Япония)
Ёши: 22

Иқтидорли ҳимоячи Япония U-16, U-19 ва U-22 термаларида ўйнаган. Шунингдек, Наомичи Уида 2016 йили Қатарда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Япония олимпия термаси билан чемпион бўлганди.

Ким Гун Хи
Клуби: “Сувон Самсунг Блюуингс” (Жанубий Корея)
Ёши: 21

Кореялик ёш футболчи 2016 йилги ОЧЛ мусобақасида дебют ўтказиб, гуруҳ босқичида “Шанхай СИПГ”га қарши (3:0) ўйинда дубль қайд этганди.

Рожер Мартинес
Клуби: “Жиангсу Сунинг” (Хитой)
Ёши: 22

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси ўтган йили Аргентинанинг “Расинг” клубидан “Жиангсу Сунинг” жамоасига бразилиялик Алекс Тейшейрага потенциал шерик сифатида ҳамда Хитойда “Гуанчжоу Эвергранд”нинг ҳукмронлигига якун ясаш учун олиб келинди.

Йосуке Идегучи
Клуби: “Гамба Осака” (Япония)
Ёши: 20

Япония U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган Йосуке Идегучи икки йил аввал “Гамба Осака”нинг ОЧЛ ярим финалига чиқишиад ёрдам берган.

Супҳан Тҳонгсонг
Клуби: “Муангтонг Юнайтед” (Таиланд)
Ёши: 22

Марказий ҳимоячи 2016 йили “Муангтонг Юнайтед”нинг сўнгги тўрт йилда биринчи Таиланд чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берган. У, шунингдек, Таиланд U-23 сафида Осиё чемпионатида иштирок этган.

Жонатан Аспропотамитис
Клуби: “Вестерн Сидней” (Австралия)
Ёши: 20

Жонатан Аспропотамитис икки йил аввал “Вестерн Сидней” сафида ОЧЛ чемпионлиги унвонини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилганди. Ўшанда у атиги 1 ўйинда майдонга тушган, клуб эса гуруҳ босқичида қолиб кетганди.

Ким Сёнг Жун
Клуби: “Ульсан Хйундаи” (Жанубий Корея)
Ёши: 22

Ким Сёнг Жун ўтган мавсумда мамлакат чемпионатида “Ульсан Хйундаи”нинг энг яхши тўпурари бўлди. Иқтидорли футболчи ОЧЛда ёрқин ўйин кўрсатиши кутилмоқда.

Кожи Кийоши

Клуби: “Кавасаке Фронтейл” (Япония)
Ёши: 19

Ёш футболчи 2016 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Япония U-19 билан чемпион бўлганди.

Бен Гаруччио
Клуби: “Аделаида Юнайтед” (Австралия)
Ёши: 21

Австралиялик футболчи профессионал фаолиятини “Мельбурн Сити” клубида бошлаган. Ўтган йили у ўзи туғилиб ўсган Аделаида шаҳри жамоаси сафига қўшилиб, Австралия чемпионига айланганди.

Ан Хюн Бум
Клуби: “Жежу Юнайтед” (Жанубий Корея)
Ёши: 22

К-Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси мавсум давомида 8 та гол уришга муваффақ бўлганди. Жамоа якунда 2010 йилдан буён энг натижасини қайд этган.

Такахиро Секине

Клуби: “Урава Ред Даймондс” (Япония)
Ёши: 21

2013 йили “Урава” сафига қўшилган ёш футболчи келаси йили асосий таркиб аъзосига айланган. Секине Япония U-19 термаси сафида ҳам тўп сурган.

Каио Лукас Фернандес
Клуби: “Ал-Айн” (БАА)
Ёши: 22

“Ал-Айн”нинг энг яхши ҳужумчиларидан бири икки кун аввал “Бунёдкор” дарвозасига гол киритган эди. Жорий мавсумда у БАА Про Лигасида “Ал-Айн”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Алмоиз Али
Клуби: “Лаҳвия” (Қатар)
Ёши: 20

“Лаҳвия” академиясида таҳсил олган қатарлик футболчи маълум муддат Бельгия, Австрия ва Испания чемпионатларида тўп сурган. 2014 йили Алмоиз Али Мьянмада бўлиб ўтган U-19 Осиё чемпионатида 3 та гол киритган, Қатар эса Осиё чемпиони бўлганди.

Аҳмад Ал Ҳарби
Клуби: “Ал-Аҳли” ( Саудия Арабистони)
Ёши: 22

Ёш дарвозабон ўтган йили Жидда клубида дебютини ўтказиб, жамоанинг узоқ йиллик посбони Ёсир Ал Мосайлим билан 1-рақам учун рақобатлик қилмоқда.

Достонбек Ҳамдамов
Клуби: “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
Ёши: 20

Ғояларга бой ҳужумкор ярим ҳимоячи икки кун аввал ОЧЛ–2017 доирасида “Ал-Айн” дарвозасига битта гол урганди. Якунда Тошкент клуби мағлубиятга учраган бўлса-да, Достонбек Ҳамдамов ОЧЛ–2017 да ўзини кўрсата оладиган истиқболли футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Али Алипур
Клуби: “Персеполис” (Эрон)
Ёши: 21

“Персеполис” клубининг ОЧЛга қайтиши 21 ёшли Али Алипурга ўзини кўрсатиш учун кўмак беради.

Муҳаммад Жамол
Клуби: “Ал-Жазира” (БАА)
Ёши: 22

Иқтидорли ярим ҳимоячи “Ал-Жазира”нинг мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилишига катта ҳисса қўшмоқда.

Абдулла Ал Аммар
Клуби: “Ал-Фотиҳ” (Саудия Арабистони)
Ёши: 22

“Ал-Ҳилол”дан ижарага олинган футболчи “Насаф”га қарши (1:0) ОЧЛ плей-офф босқичида майдонга тушиб, жамоасининг гуруҳ босқичига йўл олишига ҳисса қўшганди.

Меҳран Деракшанфар
Клуби: “Зоб Аҳан” (Эрон)
Ёши: 18

2016 йили “Зоб Аҳан” сафида ўз дебютини ўтказган ёш маҳорат эгаси чап қанотда ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек яхши ўйин кўрсата олади.

Аҳмад Рашид
Клуби: “Ал-Ваҳда” (БАА)
Ёши: 20

Сўнгги икки йил давомида ёш ҳимоячи жамоанинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг Осиё Чемпионлар Лигасида порлаши кутилмоқда.

Лео Бонатини
Клуби: “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)
Ёши: 22

Бразилияда туғилган италиялик футболчи 2016 йил ярмида “Ал-Ҳилол” сафига қўшилганди. Жамоанинг ёш футболчидан умиди катта.

Фаршид Исмоили
Клуби: “Истиқлол” Теҳрон (Эрон)
Ёши: 23

Фаршид Исмоили Эрон U-23 терма жамоаси таркибида U-23 Осиё чемпионати чорак финалига қадар етиб борганди. 2015 йилда “Истиқлол” сафига қўшилган ярим ҳимоячи жамоанинг асосий аъзосига айланди.

Манба: www.the-uff.com

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ–2017 нинг истиқболли ёш футболчилари қаторидан Достонбек Ҳамдамов ҳам жой олди