21:28 / 02.03.2017
5 752

Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон U-16 терма жамоасига устозлик қилган Александр Мочинов 1999–2000 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Миразиз Мирзааҳмедов Ўзбекистон U-19 термасига катта мураббий, Зокир Ҳаётов ва Дилмурод Аблуддаев ёрдамчи мураббий этиб тайинланди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мураббийлик фаолияти давомида “Оқ-тепа”, “Бухоро” ва “Обод” клубларида ишлаган Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 термасини саралаш босқичига тайёрлайди. Унга ёшлар термасини U-19 Осиё чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубайда БАА U-19 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйинлар 8 ва 10 март кунлари бўлиб ўтади.

Александр Мочинов бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Умид Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”)

Ҳимоячилар: Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Хумоюн Абдусатторов (“Бунёдкор”);

Ярим ҳимоячилар: Раҳматилла Мирзааҳмедов (“Бунёдкор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дильшод Саидов (“Насаф”), Жасур Ёқубов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобур Асқаров (“Пахтакор”), Расул Йўлдошов (“Бунёдкор”), Орифжон Ҳакимжонов (“Бунёдкор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”), Дониёр Абдуманнопов (“Бунёдкор”).

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди