date

Паулу Фонсека «Лион» тарихидаги энг юқори натижани қайд этди

Паулу Фонсека «Лион» тарихидаги энг юқори натижани қайд этди

Португалиялик мураббий Паулу Фонсека «Лион»даги ишини жуда муваффақиятли бошлади. У жамоа бошқарувида ўтказган 51 учрашувнинг 34 тасида ғалаба қозониб, ҳар уч ўйиндан деярли иккитадан ютиш кўрсаткичи — 66,6 фоизни қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа клуб тарихидаги энг яхши ғалабалар фоизи ҳисобланади. Аввалги рекордлар рўйхатида Жерар Уле 108 ўйинда 69 ғалаба (63,9%), Ален Перрен эса 55 учрашувда 35 ғалаба (63,6%) билан кейинги ўринларда туради.

Фонсека қўл остида «Лион» Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи поғонага кўтарилди. Кейинги турда жамоа ўз майдонида «Нитса»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паулу Фонсека «Лион» тарихидаги энг юқори натижани қайд этди