Оскар Ҳильемарк «Милан» билан ўйин олдидан режасини айтди

Швециялик мутахассис Оскар Ҳильемарк Италиядаги «Пиза» клубининг бош мураббийи сифатида иш бошлади. У жамоа бошқарувидаги илк учрашувини «Верона»га қарши ўтказди, энди эса олдинда анча жиддий синов — «Милан» билан баҳс турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳильемаркнинг таъкидлашича, «Милан» каби грандга қарши ўйинда алоҳида ёндашув зарур бўлади. Мураббий жамоаси натижа учун курашишини, унинг асосий мотивацияси эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш эканини айтди. «Ўйин бошлангач, ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин», — дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Айни пайтда «Пиза» 15 очко жамғарган ва турнир жадвалининг энг қуйи поғонасини «Верона» билан бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг