Бруну Фернандеш Каррикнинг ажойиб натижаларини эътироф этди

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш жамоага вақтинча бош мураббийлик қилаётган Майкл Каррикнинг ишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик мутахассис қўл остида "қизил иблислар" дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Шанба куни манкунианлар ўз майдонида "Тоттенҳем"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фернандешнинг айтишича, Каррик "Манчестер Юнайтед"да футболчи сифатида ҳаммасини ютган ва жамоа ичидаги муҳитни жуда яхши билади. Португалиялик ярим ҳимоячи Майкл аввалроқ ҳам машғулотларда уларни бошқарган пайтида, унда келажакда зўр мураббий бўлиш салоҳияти борлигини айтганини, ҳозир эса Каррик буни амалда исботлаётганини таъкидлади.
"МЮ" сешанба куни сафардa "Вест Ҳем"га қарши баҳсда кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!