date

«Реал» «Ливерпуль» ҳимоячиси Конатега узоқ муддатли таклиф берди

«Реал» «Ливерпуль» ҳимоячиси Конатега узоқ муддатли таклиф берди

Француз марказий ҳимоячи Ибраима Конате ёзги трансферлар бозорида Испанияга йўл олиши мумкин. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади, футболчига қизиқиш билдираётган клублар орасида мадридлик «Реал» ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, «қаймоқранглилар» Конатега узоқ муддатли битим таклиф қилган. Таклиф этилаётган шартнома 2031 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Конате 2021 йил июнидан бери мерсисайдликлар сафида тўп суради. 26 ёшли француз ҳимоячисининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум АПЛда Конате 23 та учрашувда майдонга тушди. У бир гол урди ва беш бор сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» «Ливерпуль» ҳимоячиси Конатега узоқ муддатли таклиф берди