Спаллетти шартномани узайтиришга шошилмасликка чақирди

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти матбуот анжуманида журналистларнинг шартномани узайтириш бўйича саволларига жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис бу мавзуида ортиқча босим фақат ишга халақит беришини таъкидлади. Унинг айтишича, клуб раҳбарияти барча жиҳатларни хотиржам тарозига солиб кўриши учун вақтга эга бўлиши керак.
Спаллетти ҳозирча асосий эътиборини жамоани ўйинларга сифатли тайёрлашга қаратганини айтди: мавсум давомида ҳали кўплаб учрашувлар бор. Шунингдек, мураббий клубда муддати якунланаётган футболчилар шартномалари ҳам борлигини эслатиб, раҳбарият учун аввало шу масалалар устувор бўлиши мумкинлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Спаллетти мавсум давомида Игор Тудор билан хайрлашилганидан сўнг «Ювентус»ни қабул қилиб олганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!