ЦСКАнинг собиқ футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

Москва ЦСКА клубида тўп сурган Василий Иванов россиялик марказий ҳужумчи Фёдор Чаловнинг қишки трансфер ойнасида Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтиши юзасидан ўз мулоҳазаларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иванов фикрича, Чалов Туркияда ўзининг энг кучли жиҳатларини кўрсатиши керак. Эксперт янги клубга ўтиш футболчига янги ҳиссиётлар беришини, Чалов эса ўзи асосий таркибда ўйнашга муносиб эканини исботлашни истаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи учун ҳаммаси яхши кечади.
Эслатиб ўтамиз, турк клуби Чаловни жорий мавсум якунигача ПАОКдан ижарага олган.
Форвард Греция жамоаси сафида 64 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг