date

Мойзе Кин «Фиорентина» келажагига ишонч билан қарамоқда

Мойзе Кин «Фиорентина» келажагига ишонч билан қарамоқда

«Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кин А Сериянинг 24-турида «Торино»га қарши ўйиндан кейин жамоасининг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кин таъкидлашича, жамоа ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида жуда кўп гол ўтказиб юбормоқда ва шу сабабли муҳим очколар қўлдан чиқяпти. Унинг айтишича, бу вазиятдан чиқиш учун тинимсиз меҳнат қилиш, таслим бўлмаслик зарур.

Ҳужумчи «Фиорентина»нинг келажагига ижобий назар билан қараётганини айтди. Кин жамоа якунги дақиқалардаги ҳимоя ҳамда стандарт вазиятларда ўйнашдаги камчиликлар устида ишлашини, бундай давом этишга йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди. Шунингдек, у шаҳардошларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимлигини қўшиб, фақат бирликда бу ҳолатдан чиқиш мумкинлигини урғулади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда жароҳат олганига қарамай, Кин жорий мавсумда «Фиорентина»нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди: 26 та расмий ўйинда 7 гол. Альберт Гудмундссон ҳам 30 учрашувда 7 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мойзе Кин «Фиорентина» келажагига ишонч билан қарамоқда