РБ Лейпциг Диомандени сотиш бўйича музокара олиб бормаяпти

РБ Лейпцигнинг қанот ҳужумчиси Ян Диоманде ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчини ПСЖ, Бавария, Тоттенхэм ҳамда Манчестер Юнайтед скаутлари кузатишда давом этмоқда. Шунга қарамай, ҳозирча футболчи бўйича на расмий таклиф бор, на трансфер юзасидан музокаралар кетмоқда.
Диоманде жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг РБ Лейпциг билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали Диоманденинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг