date

«Реал» «Валенсия»га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди

«Реал» «Валенсия»га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасида якшанба куни «Валенсия»га қарши баҳс учун қайдномани тақдим этди. Жамоа устози Алваро Арбелоа қуйидаги футболчиларга таянамоқда: Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Куртуа, Лунин, Местре – Карвахал, Алаба, Трент, Асенсио, Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Хейсен, Хименес – Камавинга, Вальверде, Тчуамени, Гюлер, Себальос, Сестеро – Мбаппе, Гонсало Гарсия, Браим Диас, Мастантуоно.

Жамоа таркибида муҳим йўқотишлар ҳам бор: Жуд Беллингем ва Родриго жароҳат сабаб сафдан чиққан. Винисиус Жуниор эса сариқ карточкалар лимити ошгани учун дисквалификация жазосини ўтамоқда.

«Валенсия» — «Реал» учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Беллашувни матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» «Валенсия»га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди