date

Эндрик ва Гринвуд Лига 1 ой футболчиси учун курашади

Эндрик ва Гринвуд Лига 1 ой футболчиси учун курашади

Франция Лига 1 январ ойининг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогар бўлган уч футболчи номини эълон қилди. Қисқа рўйхатга «Лион»дан Эндрик ва Павел Шултс киритилди, учинчи номзод эса «Марсель» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қишки трансферлар ойнасида Эндрик «Реал»дан «Лион»га ижарага ўтди. Бразилиялик футболчи «тўқувчилар» сафида ўтказган 6 учрашувда 5 та гол уриб, 1 та голли пас берди. «Нант»га қарши шанба кунги ўйинда эса Эндрик қизил карточка олди.

Якшанба оқшомида Франция чемпионатида марказий тўқнашув бўлиб ўтади: «ПСЖ» ўз майдонида «Марсель»ни қабул қилади. Ўйиннинг матнли трансляциясини ўтказиб юборманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик ва Гринвуд Лига 1 ой футболчиси учун курашади