date

«Манчестер Юнайтед» Энрике вакиллари билан учрашиб, жавоб олди

«Манчестер Юнайтед» Энрике вакиллари билан учрашиб, жавоб олди

Майкл Керрик вақтинча бошқарувда ўзини яхши кўрсатаётганига қарамай, «Манчестер Юнайтед» ёзда янада тажрибали ва нуфузли мураббий тайинлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Transfer News Live Mirror нашрига таяниб хабар беришича, «қизил иблислар»нинг асосий нишони Луис Энрике бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, клуб вакиллари Парижда Энрике томонининг вакиллари билан учрашув ўтказган. Музокаралар якунида испаниялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» лойиҳасининг истиқболига тўлиқ ишонгани йўқ. Бунга қўшимча равишда, манкунианлар кейинги мавсум ҳам Чемпионлар лигасидан четда қолиш хавфи остида.

Қайд этилишича, Луис Энрике ёзда «ПСЖ» билан янги шартнома имзолаши ва ишини Парижда давом эттириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Энрике вакиллари билан учрашиб, жавоб олди