ОАВ «Барселона»нинг трансферлар бўйича қарзларини эслатди

«Барселона» трансфер бозори бўйича ҳали ҳам сезиларли миқдордаги тўловларни ёпмаган. Transfer News Live маълумотига кўра, каталонияликлар битимлар юзасидан умумий ҳисобда қарийб 138 миллион фунт (158,88 миллион евро) қарздор бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хусусан, «кўк-анорранглилар» Рафиня трансфери учун «Лидс» олдидаги мажбуриятларни тўлиқ бажармаган — тахминан 42 миллион евро.
Шунингдек, Жюл Кунде бўйича «Севилья»га қарийб 25,3 миллион евро тўланиши керак.
Дани Олмо трансфери юзасидан «РБ Лейпсиг» ҳамон тахминан 17,8 миллион евронни кутмоқда.
Ферран Торрес учун «Манчестер Сити»га бўлган қарз миқдори эса қарийб 13,82 миллион евронни ташкил этади.
Роберт Левандовски трансфери бўйича «Бавария»га ҳам тахминан 9,8 миллион евро тўланмаган.
Манбага кўра, бу рўйхат якуний эмас ва клубнинг бошқа битимлар бўйича ҳам тўловлари қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!