Собослаининг супер голи Холаннни уйғотди, «Сити» камбэк қилди

8 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Ливерпул» «Энфилд»да «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Учрашув кескин ва эҳтиёткор оҳангда ўтди, якунда эса «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида иродали ғалабани олиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Арне Слот ҳамда Хосеп Гвардиола жамоалари сўнгги ҳафталарда беқарор натижалар фонида майдонга тушди. Шу боис бу баҳс ҳар икки мураббий учун ҳам принципиал аҳамият касб этди ва ўйин кўпроқ “футбол шахмати”га ўхшаб кетди.
Учрашув бошидаёқ «Сити» вазият яратди: 3-дақиқада Бернардо Силва Холаннни Алисон билан яккама-якка чиқарди, аммо норвег ҳужумчиси зарбасини дарвозабон қайтарди. Кейинроқ Холанн пасидан кейин Мармуш жарима нуқтаси атрофида ноаниқ зарба берди, устига-устак эпизод офсайд билан якунланди.
Биринчи бўлимда хавфли ҳужумлар кам бўлди: икки жамоа ҳам хатардан қочди, тўп назорати кўп, лекин якунловчи зарбалар етишмади. Танаффусдан кейин «Ливерпул» фаоллашди, «Сити» эса бироз ортга чекина бошлади.
Мезбонлар кетма-кет имкониятларга эга бўлди: Экитике Вирцнинг узатмасидан сўнг дарвозани нишонга ола олмади, орадан етти дақиқа ўтиб эса Салоҳнинг кроссидан кейин ҳам француз ҳужумчиси устун ёнидан ўққа тутди. «Ливерпул» босими охири самара берадигандек кўринди.
Сўнгги 15 дақиқалик бошида Гравенберҳ дарвозага рўпара, тахминан 30 метрлар атрофида жарима зарбасини ишлаб берди. Тўп ёнига келган Доминик Собослаи ажойиб зарба йўллаб, тўпни ўнг устунга тегкизган ҳолда тўрга жойлади — 1:0.
Бироқ Собослаининг “мўжиза голи” мезбонларга қимматга тушди. 85-дақиқалар атрофида ўнг қанотдан ташланган оддий тўп рикошетдан сўнг Холаннга келиб тушди, у эса чиройли тарзда Бернардо Силвуга оширди. Португалиялик футболчи шпагатда зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Қўшиб берилган дастлабки дақиқада Алисон аутдан кейинги узатмага югуриб чиққан Матюс Нунисни йиқитиб қўйди. Узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг пенальти белгиланди ва Холанн уни аниқ ижро этди — 1:2.
Охирида «Ливерпул» яна босим қилди: Доннарумма Мак Аллистернинг кучли зарбасини дарвоза тўсини остида қайтариб қолди. Учрашув якунида Шеркининг голига ўхшаш эпизод бўлди, аммо ҳужум бошида қоида бузилгани сабаб гол бекор қилинди, Собослаи эса қизил карточка олди. Шу тариқа «Манчестер Сити» «Энфилд»дан иродали ғалаба билан қайтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!