«Лион» барча мусобақаларда кетма-кет 12-ғалаба қайд этди

Францияда «Лион»нинг тикланиш даври давом этмоқда: Паулу Фонсека бошчилигидаги жамоа навбатдаги уч очкони сафарда қўлга киритди. Бу сафар «тўқимачилар» Бретанда «Нант» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобдаги ғалаба билан майдонни тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболининг энг номдор клубларидан бири ҳисобланган «Нант»га қарши учрашувда «Лион» бир гол уриш билан кифояланди, бироқ айнан шу гол жамоага ғалабани таъминлади. Шу тариқа, клуб барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 12-учрашувда зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, «Лион»ни Паулу Фонсека бошқармоқда: у аввал «Милан»даги фаолиятида кутилган даражада натижа кўрсата олмаган, «Лион»га келганидан сўнг эса тез орада узоқ муддатли дисквалификация ҳам олганди. Энди мураббий қайтганидан кейин жамоа яна жадаллик билан юқорилаб, Лига 1 турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!