"Арсенал" жамоаси футболчиси Месут Ўзил узоқ йиллик сирини ошкор қилди. Бу сир унинг "Реал"дан "Арсенал"га ўтиши борасида бўлиб, Месутнинг бундан бошқа чораси қолмаганди.
Ўша пайтда у захира ўриндиғида қолиб кетгач, Ўзил нима қиларини билмаган. Ҳатто бироз қўрққан ҳам. Яхшиси, буни ўзидан эшитамиз.
— Захира ўриндиғига олинганимни эшитиб, қўрқиб кетдим. Кейин келажагим учун ўзим ҳаракат қилишим кераклигини тушундим, — дейди Ўзил. — Аввалига қийин бўлишини билсам ҳам, Арсен Венгерга қўнғироқ қилдим. "Жаноб Венгер, бошқа жамоа қидираётганимни биринчи навбатда сизга айтишга қарор қилдим", дедим. Аслида "Реал"дан "Арсенал"га ўтишим мен учун энг оғир қарор эди. "Реал" билан ЕЧЛда ғолиб чиқиб, дунёнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлишни жуда истардим. Аммо захирада ҳам қололмасдим. Венгер эса мени тушунди ва жон деб клубга олишини айтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди