date

Салоҳ АПЛда «Ливерпул» сафида 286 ўйинга етди

Салоҳ АПЛда «Ливерпул» сафида 286 ўйинга етди

Англия чемпионатининг якшанба кунги марказий баҳсида «Манчестер Сити» сафардa «Ливерпул»ни мағлуб этди. Ғалаба иродали тарзда қўлга киритилди: учрашув якунига 15 дақиқа қолганида ҳисобни «Ливерпул» очганди ва Арне Слот жамоаси устунликни сақлаб қоладигандеκ кўринганди, бироқ вазият ўзгарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу ўйин «Ливерпул» етакчиси Муҳаммад Салоҳ учун АПЛ доирасида клуб сафидаги 286-учрашув бўлди. Мисрлик ҳужумчи шу кўрсаткич орқали «Ливерпул» тарихида энг кўп лига ўйинида майдонга тушган футболчилар рўйхатида кучли бешликка кирди ва испаниялик дарвозабон Пепе Рейнанинг натижасини ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, омадсиз натижалар фонида «Ливерпул» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6-ўринга тушиб кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салоҳ АПЛда «Ливерпул» сафида 286 ўйинга етди