18:35 / 03.03.2017
4 684

Луис Энрике: Тинимсиз меҳнат туфайли «Барселона»ни тарк этмоқдаман

Луис Энрике: Тинимсиз меҳнат туфайли «Барселона»ни тарк этмоқдаман

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике ушбу мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақидаги қарорига изоҳ бериб ўтди.

“Жуда кўп ўйладим. Ёзги йиғинлар чоғи агентим Роберт Фернандес ва Альберт Солер билан суҳбатлашдим, клуб билан шартномани узайтирмаслигим мумкинлиги ҳақида айтгандим.

Улар яна ўйлаб кўришимни сўрашди. Ўшанда якуний қароримни айтгандим ва шу пайт ҳам етиб келди. Ниҳоят, “Барса”дан кетишимни эълон қилдим.

Бунинг асосий сабаби касбнинг тинимсиз меҳнатдан иборатлигида. Фақат шу иш билан яшайман. Дам олиш учун жуда кам вақт бўлади. Такрорлайман, кетишимнинг асосий сабаби ҳам фақат шунга боғлиқ.

“Барселона” ёшлар ва асосий жамоасини бошқариш имкониятини берганлари учун раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Эсда қоларли кўп йилларни ўтказдим.

3та мусобақада иштирок этяпмиз, олдимизда қизиқарли 3 ой турибди. Чемпионлар лигаси? Қийин паллада турибмиз, аммо кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман», – деди Луис Энрике.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: Тинимсиз меҳнат туфайли «Барселона»ни тарк этмоқдаман