date

Роберто Карлос Роналдуни тўхтамасликка ва ўйнашга чақирди

Роберто Карлос Роналдуни тўхтамасликка ва ўйнашга чақирди

Бразилия футболи афсонаси Роберто Карлос Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» сафида тўп сураётган 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карлоснинг таъкидлашича, Роналду ҳеч қачон тўхтамаслиги керак: агар у бир кун фаолиятини якунлашга қарор қилса, Роберто унга қўнғироқ қилиб, бу қарордан қайтарашини айтди. Унингча, бундай футболчилар клуб ва терма жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга, шунинг учун Криштиану ҳатто бир оёғида бўлса ҳам майдонга тушишда давом этиши лозим. Карлос Роналдунинг меҳнати ва йўли футболга энди қадам қўяётган ёшларни руҳлантираётганини ҳам қайд этди.

Маълумот учун, Роналду «Ал-Наср» билан 2027 йилгача шартнома имзолаган. Хабарларга кўра, португалиялик ҳужумчи ҳозирги ҳолатидан норози ва жамоанинг сўнгги учрашувларида қатнашмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберто Карлос Роналдуни тўхтамасликка ва ўйнашга чақирди